"Пахтакор" 19 ёшли Германияда туғилган футболчи билан шартнома имзолади
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ёш иқтидорли футболчини ўз сафига қўшиб олди.
Германия ҳамда Қирғизистон фуқаролигига эга бўлган 19 ёшли Кими Мерк "шерлар" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилиши кутилмоқда. Маълумот учун, у ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳисобланади.
Қайд этиш лозим, у Германиянинг "Кайзерслатерн" клубининг ёшлар жамоасида тўп тепган, аммо асосий жамоа сафида дебют қилмаган.
Футболчи айни дам тиббий кўрикдан ўтмоқда. Тез орада клуб бу трансферни расман эълон қилиши кутилмоқда.
Фикрлар