“Пахтакор” 2019 йилги мавсумда нечта гол урди?

Якунига етган мавсумда триумфни қайд этган "Пахтакор" 44 учрашувда майдонга тушиб, 115 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ўйинларнинг 26 таси Суперлига, 8 таси Чемпионлар Лигаси, 6 таси Лига Кубоги ва 4 таси Ўзбекистон Кубоги беллашувларига тўғри келади. Тошкентликлар ушбу беллашувларнинг 35 тасида ғалаба қозонишди, 4та ўйинда дуранг қайд этиб, яна 4 баҳсда имкониятни бой берди.

115 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 38 гол ўтказиб юборди. Бир ўйинда 2,61 бор рақиб дарвозаси ишғол қилинган. Суперлигада 75, Чемпионлар Лигасида 11, Ўзбекистон Кубогида 12 ва Лига Кубогида 17 марта гол урилган. Ғалабаларнинг 14таси йирик ҳисобдаги ютуқлар билан қўлга киритилди. 44 беллашувнинг 17тасида “Пахтакор” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!