Ads

Учрашувдан аввал 1979 йил 11 август куни авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган футболчилар хотирасига бағишлаб бадиий дастур намойиш этилди. Унда жамоа аъзоларини ёдга оладиган чиқишлар ва қўшиқлар ижро этилди. "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига атаб ишланган турли видеороликлар намойиш этиб турилди.

Учрашувда эса стадионга ташриф буюрган ишқибозлар яқин ўтмишдаги футбол афсоналарининг ажойиб ҳаракатларидан баҳра олишди. Катта ёшдаги мухлислар ўйин давомида мириқиб ўзларининг суюклиларини яна қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлишди. Ҳар икки жамоа аъзолари маҳоратлари ҳалигача юқори эканини кўрсатишга интилишди. Беллашув дўстона 4:4 ҳисобида якунланди. "Пахтакор"дан Азамат Абдураимов, собиқ СССРдан Игорь Беланов хет-трикка эришди. Равшан Бозоров ва Дмитрий Кузнецов ҳисобига эса биттадан гол ёзилди.

Ўзининг охиригача курашиши, садоқати, интилиши билан ишқбозлар қалбига йўл топган "Пахтакор-79" жамоаси хотирасини ҳар доим ёдга оламиз. Академиямизда таҳсил олаётган болаларга шонли жамоага муносиб авлод бўлиб вояга етиши тўғрисида доим таъкидланади.

"Пахтакор-79" ҳамиша ёдимизда ва қалбимизда. Улар билан фахрланамиз!

"ПАХТАКОР" - СОБИҚ СССР ТЕРМА ЖАМОАСИ - 4:4 (3:2)

11 август. "Пахтакор" стадиони.

Ҳакамлар: Б.Ҳайдаров, К.Смирнов, Б.Тоғаев, Ш.Пўлатов.

"Пахтакор" (умумий таркиб): Алексей Рошин, Мурод Алиев, Денис Иванков, Фарҳод Магомедов, Маҳмуд Собиров, Ислом Аҳмедов, Нўъмон Ҳасанов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Жасур Абдураимов, Илҳом Шарипов, Жаъфар Ирисметов, Равшан Бозоров, Нўъмон Нурматов, Олег Собиров, Александр Хвостунов, Сергей Лебедев, Ойбек Усмонхўжаев, Бахтиёр Ашурматов, Фурқат Эсонбоев, Павел Бугало, Сергей Лушан, Қайрат Ўтабоев, Собир Ходиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Гоча Ткебучава, Миржалол Қосимов, Нуриддин Амриев, Юрий Курбико.

Собиқ СССР терма жамоаси: Отар Габелия, Куралбек Ордабаев, Руслан Нигматуллин, Владимир Ғуломҳайдаров, Владимир Бессонов, Алексей Михайличенко, Александр Заваров, Вагиз Хидиятуллин, Валерий Кечинов, Валерий Шмаров, Дмитрий Кузнецов, Руслан Мамедов, Александр Мирзоян, Андрей Еманов, Андрей Пятницкий, Владимир Гуцаев, Александр Чивадзе, Андрей Канчельскис, Василис Хадзипанагис, Евгений Яровенко, Андрей Фёдоров.

Голлар: Азамат Абдураимов 8, 26, 50-пен, Бозоров 17 - Беланов 27, 51, 54, Кузнецов 28.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодирбек Ахмедов
11/08/2019 23:28
Анча йиллар илгари Машъал радиоси (хозирги Махалла радиоси)да Норбек Ниёзов бир радиофильмини эшитиб жудаям таъсирлангандим,бугун эса тВдан Пахтакор79 хотирасига багишланган фильмни куриб жудаям таъсирландим. КАЛБИМИЗДА АБАДИЙСИЗЛАР!
Нодирбек Ахмедов
11/08/2019 23:27
Анча йиллар илгари Машъал радиоси (хозирги Махалла радиоси)да Норбек Ниёзов бир радиофильмини эшитиб жудаям таъсирлангандим,бугун эса тВдан Пахтакор79 хотирасига багишланган фильмни куриб жудаям таъсирландим. КАЛБИМИЗДА АБАДИЙСИЗЛАР!
&
Ramzis ll
11/08/2019 22:09
Tadbir yaxshi tashkil etilibtiyu lekin shu stadionni to'ldirish masalasi... Hech yo'q shu Paxtakor 79 xotirasi uchun xozirgi Paxtakorni muxlislari tushishlari kerak edi.
&
Kanron ja
11/08/2019 22:03
Uchrashuv juda qiziq bo'ldi
&
Dima Muratov
11/08/2019 21:58
Bu shouda avvaldan aytiladi durang bulishi.
Man 3-3 bulsa kerak deb uylagandim.