"Пахтакор" Анталиядаги биринчи йиғинини якунлади
"Пахтакор" жамоасининг Анталиядаги икки ҳафталик машғулотлари тугади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Ёшлар таркибидан кўплаб футболчилар тажриба ошириш мақсадида ушбу йиғинга жалб этилди. Асосий таркибнинг олти нафар футболчиси терма жамоа йиғини ва жароҳат сабабли фақат кейинги ўқув машғулотларида қатнашади.
Назорат баҳсларида биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият кузатилди. Анталиядаги иккинчи йиғин 4-17 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда 6 назорат ўйини ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар