"Пахтакор" асосий таркиби қисқа таътилга чиқди
Олмалиқда АГМК билан кечган беллашувдан кейин ФИФА кунлари билан боғлиқ танаффус юзага келди.
"Пахтакор" асосий таркиб вакиллари уч кун дам олгач, душанба кунидан машғулотларга қайтади. Бир неча футболчилар терма жамоалар йиғинида иштирок этади. Навбатдаги расмий ўйинни "Пахтакор" 2 апрель куни Тошкентда "Металлург"га қарши Суперлиганинг 4-тури доирасида ўтказади.
Март ойидаги ўйинлар эса якунланди. Тўрт ўйиннинг барчасида "шерлар" ғалаба қозонди. Суперкубокда бир, Суперлиганинг уч ўйинида Хюистра шогирдлари рақиблардан устун келди.
Фикрлар