"Пахтакор" Азиз Турғунбоев бўйича иккита клубдан аниқ таклиф олди. Футболчи жамоадан кетадими?

“Пахтакор” клуби қишки селекцияда трансферларни амалга оширишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда таркибидаги айрим ижрочиларни бошқа клублар кўз остиларига олиб қўйишган.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоевни янги мавсумни яна водийда ўтказишини истаётганлар бор. Айниқса, Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Турғунбоевни қўлга киритиш юзасидан “Пахтакор”га расмий таклиф билан чиққан. Бундан ташқари, “Навбаҳор” ҳам Азизни яна ортга қайтариш истагида эди.

азиз1

Мазкур масала юзасидан “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметовга мурожаат қилганимизда шундай деди:

“Ростдан “Нефтчи”нинг бу футболчимизга қизиқиши бор, улар жиддий қизиқяпти. Тўғрисини айтсам, бизга “Нефтчи” ҳам, “Навбаҳор” ҳам расмий хат билан мурожаат қилишган. Менимча, АГМКни ҳам қизиқиши бор. Аммо Турғунбоев ҳозирча “Пахтакор” футболчиси. Айни чоғда жамоамиз машғулотларида қатнашяпти. Қолаверса, бош мураббийимиз Славче Войнескида Азиз жуда яхши таассурот қолдиряпти. Шу боис Турғунбоевни “Пахтакор”да қолиш эҳтимоли жуда катта деб ўйлайман”, - дея фикр билдирди.  

Турғунбоев ўтган йили “Навбаҳор”дан “Пахтакор”га кўчиб ўтган ҳолда тўлиқ мавсумни ўтказди. Суперлига доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ўзбекистон Кубогида эса 3 та ўйинда қатнашди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor
18/01/2022 09:14
Bizga aziz va oston yetardi qogini umuman qoniqtirmaydi aziz ortga qaytaver bilasan bizda sani hurmatini joyiga qoyadiganla juda kop sanga bolgan mehrimiz ozgacha Olga Lochinlar olga Navbahor