“Пахтакор” бош мураббийи “Реал”га борганида нимадан ҳайратланган эди?
“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида саволларга жавоб бериш жараёнида турли қизиқ фикрларни ҳам билдириб ўтди.
- Серхио Рамос ёки Виржил ван Дейк каби ўйинчилар стандарт вазиятлардан гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўяди. Стандартлар чоғида уларга қарши ҳимояланиш имконсиз. Будай паллада бор эътиборни Рамос ва Роналдуни ёпишга қаратиш керак. Қолганлари муҳим эмас.
Мен Карло Анчелоттининг “Реал”даги машғулотларида бўлганман. Улар машғулотларда бурчакдан тўп узатиш бўйича умуман шуғуллангани йўқ. Бир ҳафта кузатдим, бунақа бўлмади. Мен ҳайратланиб, улардан “Стандартларга тайёргарлик кўрмайсизларми?”, деб сўрадим. Улар “Нимасига тайёрланиш керак? Бурчакдан тўп узатилади, Рамос тўпга тегса гол, бўлмаса гол йўқ. Жарима зарбаларини ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, Роналду тепади. Уларга буни машқ қилишнинг нима кераги бор?” дейишди, - деб эслайди Шота Арвеладзе.
Фикрлар