Дунёнинг энг зўр тўпурарини кўпчилик танимайди. Роналду унинг ўрнини эгаллай оладими?

Криштиану Роналдунинг ўртоқлик учрашувида Андорра терма жамоаси дарвозасига киритган тўпи унинг фаолиятидаги  746-гол сифатида қайд этилди.

Бу кўрсаткич орқали португалиялик юлдуз футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар орасида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Жаҳон футболида энг кўп гол урган ҳужумчи сифатида австриялик Йозеф Бицан тан олинган. У фаолияти давомида рақиблари дарвозасини 805 маротаба аниқ нишонга олган. Кейинги ўринларни бразилиялик “афсунгарлар” ўз ҳисобига 772 та гол ёздириб қўйган Ромарио ва 767 та гол муаллифи бўлган футбол қироли Пеле эгаллаб турибди.

Криштиану Роналду эса фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг кўп гол урган ҳужумчи  ҳисобланади. Кўпчилик унинг Пеледан ўзиб кетишига ишонмоқда.

Роналдудан янги рекордлар

МЮ Роналдуга алоқага чиқди. Бу трансферни ким ҳал қилади?

Роналдунинг “Юве”даги ўрнини Неймар эгаллайдими?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)