"Пахтакор" бош мураббийи "Зенит"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Хабарингиз бор, "Пахтакор" кеча "Зенит"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра мазкур ўйин ва жамоа тайёргарлиги хусусида тўхталди.

- Йиғинда биринчи ўйинни Россия чемпиони "Зенит"га қарши ўтказдик. Илк баҳс бўлгани учун қийин бўлди. Футболчилар яхши ишлашди, бир бўлимдан тўлиқ юклама олишди. Машғулотларни бошлаганимизга қисқа вақт бўлганини ҳисобга олсак, бу биз учун яхши синовга айланди.

Драган Черан ва Аброр Исмоиловнинг жароҳатларига тўхталсам, Драган умумий гуруҳга қўшилиш учун ишламоқда. Аброр эса тиззасидан жароҳат олган, шифокор ва физиотерапевт билан тер тўкмоқда. У 1-2 ҳафтада майдонда тўлиқ машқ қилишни бошлайди. Қолган футболчилар соғ-саломат. Йиғинда қийин бўлади. Мавсумга яхши ҳолатда кириб борадиган тайёргарликка эга бўлишимиз керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
25/01/2021 13:23
Хакамларни ёрдамида чемпионга айланган "футбол клуби" Европада шармандаси чикиб охирги урин олган Зенитдан курук ва йирик хисобда юткизиб утирибди! Хар йили Осиё ЧЛ да гурухдан чиколмайдиган клубдан нимани кутиш керак?