"Пахтакор" бу мавсум шартномаси тугайдиган Шота Арвеладзе борасида бир қарорга келган кўринади

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзенинг тошкентликлар билан тузган шартномаси шу йилнинг охирида якунланади.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" клуби раҳбарияти грузиялик мутахассисни жамоада олиб қолмоқчи. Шу боис, мураббийга янги шартнома таклиф қилган. Айни пайтда битимни узайтириш бўйича томонлар музокара ўтказмоқда.

Шота Арвеладзенинг "Пахтакор" билан тузган дастлабки шартномаси ўтган йили якунланганди ва томонлар 2020 йилнинг сўнггига қадар битимни узайтиришганди.

Грузиялик мутахассис 2017 йилнинг ёзидан бери "Пахтакор"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўли остида "шерлар" ўтган йили илк бор юртимизда треблга эга чиққан клубга айланди. Бу мавсум ҳозирча Суперлигада чемпионликка эришди.

8641569946533

Арвеладзе мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Бир ой аввал, Туркиянинг "Трабзонспор" клуби "Пахтакор" устози Шота Арвеладзега қизиқиш билдиргани ва унга таклиф юборгани борасида хабар бергандик.

24

Туркиянинг "Hurriyet" нашрида ёзилишича, "Трабзонспор"нинг натижалари ёмонлашгани боис англиялик мураббий Эдди Ньютоннинг ўрнига Шота Арвеладзе номзоди кўрилмоқда. Туркия томони "Пахтакор"да йилига 1.5 миллион евро маош оладиган ва шу мавсум охирида шартномаси тугайдиган мураббийга расмий таклиф билдирган. Арвеладзе эса, бунга жавобан тошкентликлар билан шартномаси тугаганидан сўнг гаплашишини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!