
"Пахтакор" бугун Латвия чемпиони билан ўйнайди
"Пахтакор" бугун БАА йиғини доирасида учинчи назорат ўйинида Латвиянинг "Рига" жамоаси билан беллашади.
"Рига" ва "Пахтакор" ўртасидаги назорат баҳси Дубайдаги "Жебел Али" мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "шерлар" аввалроқ Россиянинг икки клуби "Зенит" ва "Спартак"ка мағлуб бўлганди.
Фикрлар