"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 4-турида ўйнамайди

Унга кўра, "Пахтакор" ўрин олган гуруҳда 4-тур беллашувлари 6 апрель куни бўлиб ўтмайди. Кечиктирилган баҳсларнинг қачон бўлиб ўтиши ҳақида ОФК кейинроқ маълум қилади. 6 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилиши керак эди. Бироқ ,жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабабли ўйин қолдирилди. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар тарқатди.

Ҳозирча, гуруҳ босқичининг кечиктирилган беллашувлари қачон бўлиб ўтиши борасида бир қарорга келинмади. Фақат май ойида ўтиши керак бўлган нимчорак финал баҳслари эндиликда 17-18 ва 24-25 август кунлари ўтказилиши белгиланди. Шу тариқа, чорак финал сентябрь, ярим финал ўйинлари эса октябрда бўлиб ўтади. Финал учрашувлари муддати ноябрда белгиланган ҳолатида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ўтган икки турда 6 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!