“Пахтакор” дарвозабонларининг пенальти қайтариш бўйича кўрсаткичлари (Фото)
СССР ва Ўзбекистон чемпионатларида “Пахтакор” посбонлари кўп марта рақибнинг пенальтидан тепган тўпини қайтаришган.
Энг кўп пенальти мос равишда жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон Александр Яновский дарвозаси томон тепилган. 54 бор рақиблар 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашган. Яновский уларнинг 11тасини қайтара олган. Павел Бугало эса 24 пенальтидан 8тасининг гол бўлмаслигига эриша олган.
Дарвозаси сари 5тадан ортиқ пенальти белгиланган посбонлар орасида зарбани қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткичлар Анвар Жабборов ва Сергей Покатиловга тегишли. Жабборовга тепилган 6 зарбадан учтаси рақиблар учун омадсиз тугаган, 50 фоиз зарба бартараф қилинган. Покатилов эса 11 зарбадан 5 тасини қайтарган. Ўртача 45 фоиз ҳолатда Покатилов гол бўлишига йўл қўймаган.
СССР чемпионатларида 130 зарбадан 29тасини клуб дарвозабонлари бартараф этган бўлсалар (22 фоиз), Ўзбекистон чемпионатида бу кўрсаткич 81тадан 28тани ташкил қилади (35%). Жами 211 пенальтининг 57тасида посбонлар ўзига хос дуэлда ғолиб чиқишган. Бу эса 27 фоиз пенальти голга айланмаганини билдиради. Ўртача 11 метрлик зарбасининг ҳар тўртинчисида дарвозабонлар маҳорат кўрсатишган, - дея ёзмоқда клуб матбуот хизмати.
Фикрлар