"Пахтакор" эртага "Трактор" билан ўйнайди. "Шерлар" мазкур клубни бир марта мағлуб этган (превью)

Чемпионлар Лигаси-2021 гуруҳ босқичини "Пахтакор" жамоаси 14 апрель, чоршанба куни Эроннинг "Трактор" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

БААнинг Шаржа амирлигида марказлашган ҳолда ўтказиладиган гуруҳ босқичининг 1-турида "шерлар" мезбон сифатида майдонга тушади. Клуб матбуот хизмати мазкур беллашув превьюсини эълон қилди

Ушбу жамоа билан 2016 йилги гуруҳ баҳсларида тўқнаш келинган. Табризда рақиб 2:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда Игорь Сергеев томонидан урилган ягона гол тошкентликларга ютуқ келтирган. Табризликлар Эрон Кубоги соҳиби сифатида ушбу турнирга йўлланма олишган. "Трактор" жамоасини Расул Хатибий бошқармоқда.

"Пахтакор" ва "Трактор" жамоалари ўртасидаги ўйин 14 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан 20:00да "Шаржа" стадионида бошланади.

"Тракторсози"нинг ОЧЛ учун таркиби

Дарвозабонлар

1. Муҳаммадризо Ахбари
22. Меҳди Ҳақиқат
23. Ҳабиб Фараббаси
69. Ризо Сайфаҳмади

Ҳимоячилар

3. Муҳаммадризо Хонзода
4. Ҳади Муҳаммади
14. Мейсам Темурий
15. Абулфазл Раззоқпур
34. Милад Фахриддиний
44. Эрфан Сайиди
55. Пейман Кешаварзи
77. Муҳаммад Муслимпур

Ярим ҳимоячилар

6. Акбар Имани
7. Масъуд Шожаий
8. Ҳамид Буҳамдан
10. Саман Наримонжаҳон
18. Али Фатҳи
21. Ашкон Дежага
30. Саид Васейи
38. Абулфазл Пуршеҳ
48. Муҳаммад Хуррам
67. Саид Кокаби

Ҳужумчилар

9. Пейман Бобоий
11. Меҳди Тикдари
33. Муҳаммад Аббосзода
70. Амин Асадий
99. Муҳаммад Қодирий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдуллаев Маьруф
13/04/2021 17:59
Ютса хам юткизса хам Пахтакор га ачинмаймиз.
Umarjon G'oyifov
13/04/2021 17:44
Ха қаттиқ ўйнанглар Энди, у ерда варни яхши билмайдиган. Нима қилиб бўлса хам пахтакор ютиши керак дейдиган хакаму, калласи катталар йўқ
&
lochinlar navbahor
13/04/2021 17:29
Iii paxtaga kim yordam berarkin endi firdavs nosafarov yuqkuuuuuu