"Пахтакор" футболчиларига бир ҳафталик таътил берилди

12 февралда бошланган мавсумнинг биринчи қисмида "шерлар" ҳозирги кунга қадар 24 учрашувда майдонга тушди. Энди футболчилар 15 июлга қадар дам олишади ва кейин машғулотларга қайтишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Иккинчи даврани "Пахтакор" 26 июль куни 14-тур доирасида Тошкентда "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!