"Пахтакор" футболчисининг кетиши аниқ, фақат...

  • 22 август, 2021, 23:52
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пахтакор” клуби ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевга Италиянинг “Женоа” клуби таклиф билан чиққани хусусида хабар бергандик.

Tecno

Бу борада футболчи Sports.uz сайтига интервью ҳам берганди. Ҳозирча ушбу ўйинчининг трансфери расман амалга ошгани йўқ. “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Йўлдошев масаласига ойдинлик киритди.

- Иброҳимхалил Йўлдошевнинг кетиши аниқ. Фақат қайсидир клубдан расмий хат келмагунича бирор нима дейишим қийин. Аммо кўпроқ Россия клубига ўтса керак, менимча.

Қачонки, расмий хат келиши билан биз бу масалага жавоб бера оламиз. Унгача ҳар хил гап-сўзлар чиқяпти. “Женоа”га ўтяпти, “Сьон”га кетяпти ва яна бошқа клубларни айтмоқдалар. Лекин кетиши аниқ бўлган, - деди Ирисметов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
23/08/2021 06:42
Илаҳим омадини берсин.Амин!!!