Якшанба куни "Пахтакор"нинг асосий ва ёшлар жамоалари ўртасида назорат баҳси ўтказилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Унда асосий таркиб вакиллари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Асосий жамоадан голларни Дердийок иккита, Черан, Анзур Исмоилов ва Темиров урган бўлса, ёшлар жамоасидан Холдорхонов тўп киритди. Айни пайтда 6 нафар футболчи миллий, 4 нафар ўйинчи U-23 терма жамоаси йиғинига жалб этилган.

Асосий жамоа таркиби: Қувватов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Кримец, Муҳиддинов, Собирхўжаев, Аброр Исмоилов (Холматов), Розиев (Темиров), Черан, Рашидов, Дердийок.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)