"Пахтакор" ҳимоячисининг урган голи ОЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи бўлишга номзод
Осиё футбол конфедерацияси Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган ҳафта давомида бўлиб ўтган ўйинлардаги энг чиройли голни аниқлашга киришган. Мухлислар эътиборига 4 нафар футболчининг голи ҳавола этилган. Булар Шожаий Халилзода ("Персеполис", Эрон), Сафавий Расид ("Жоҳор Дарул Таъзим", Малайзия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор", Ўзбекистон) ва Хави ("Ас-Садд", Қатар).
Мана бу ҳавола орқали ОФК расмий сайтига ўтиб, ҳамюртимиз Ҳожиакбар Алижоновнинг голига овоз беришингиз мумкин.
Фикрлар