Куни кеча интернетда, хусусан ижтимоий тармоқларда "Пахтакор" клуби ҳам тест топширгани ва жамоада коронавирусга чалинган(лар) бўлиши мумкинлиги борасида фойдаланувчилар комментлар ёзишди.

Биз эса ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида клуб матбуот котиби Беҳзод Назаровга юзландик ва ундан ушбу гаплар қанчалик асосли эканлиги борасида сўрадик. Беҳзод Назаров эса бу гаплар нотўғри эканлагини таъкидлади.

- Биз бугун (кеча назарда тутилмоқда) ҳам одатдагидек тест топширдик. Ҳозиргача коронавирус учун 3-4 марта тест топширилган, ҳеч кимда вирус аниқланмаган. Бизда одатда доим шунақа текшириб турилади.

Агарда кимдадир коронавирус аниқланса, буни беркита олмаймиз, чунки қолганларнинг соғлигига ҳам зарар бўлиши мумкин. Ҳозирча жавобларни кутамиз. Бундай тестларни биз март ойидан бери топширамиз, - деди клуб матбуот котиби.

81582834912

"Сурхон" клуби футболчилари 14 июлда тест топширганми ёки бугун?

Маълумот ўрнида, “Сурхон” клуби футболчилари Нуриддин Ҳасанов ҳамда Ҳусниддин Ғофуровда 13 июль куни ҳолсизланиш аломатлари сезилганлиги ва клуб шифокори уларни жамоадан ажратиб, дарҳол изоляция қилганди. Эртасига — 14 июль куни ушбу икки футболчи COVID-19 учун тест топширган. 17 июль санасида мазкур футболчиларнинг вирус юқтириб олгани тасдиқланган.

Қолаверса, "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳам вирусга чалинганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)