"Пахтакор" меҳмондан йирик ғалаба билан қайтди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" учрашуви ўз якунига етди. Унда "шерлар" 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, Арвеладзе шогирдлари 53 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирадиган бўлди. 

  • Суперлига
  • 21-тур

Машъал

  • Шерзод Темиров 13'
1 : 4

28/10/2020 17:00

Пахтакор

  • Драган Черан 5'
  • Достонбек Ҳамдамов 32'
  • Игорь Сергеев 73'
  • Холматов Диёр 90+3'

  • 90'

    Анзур Исмоилов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 88'

    Норқобилов зрнига Убайдуллаев майдонга тушди. 

  • 85'

    Холматов ва Собиржонов майдонга тушди. Ҳамдамов ва Холматов захирага олинди. 

  • 80'

    "Машъал" олдинга ташланишда давом этмоқда.

  • 77'

    Черан ва Ҳамробеков ўрнига Эркинов ва Козак майдонга тушди. 

  • 76'

    "Пахтакор" футболчиси тиббий ёрдам олишда давом этмоқда. 

  • 73'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Алижоновдан голли узатма. 

  • 68'

    Ҳамдамовнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 65'

    "Пахтакор" ҳужумининг гол билан якунланишига сўнгги паллада муборакликлар йўл қўймади. 

  • 62'

    Темиров ўрнига Муртозоев майдонга тушди. 

  • 60'

    "Машъал" прессинг остида ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. 

  • 57'

    "Машъал" ҳисобда ортда бораётган бўлса ҳам, ўйинини анча ижобий баҳолаш мумкин. 

  • 54'

    "Машъал" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 51'

    Черан офсайдда қолиб кетди. 

  • 50'

    Машариповнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 48'

    Норқобиловнинг жарима майдонига узатмаси хавфли чиқди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни тепиб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Исмоилов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Алижоновнинг узаоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 42'

    Муборакликларнинг қарши ҳужумлари майдон марказида тўхтамоқда. 

  • 40'

    Ҳамробеков сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 38'

    "Машъал" чуқурроқ прессинг амалга оширмаса бўлмайди. 

  • 35'

    "Пахтакор" ҳамон тўпни назорат қилмоқда. 

  • 32'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов ҳисобни яна ўз жамоаси фойдасига бура олди. 

  • 29'

    Комиловнинг жарима майдонига узатган тўпи аниқ бормади. 

  • 26'

    "Пахтакор" тўпни назорат қила бошлади. 

  • 24'

    "Машъал" тошкентликларга имкон борича кучли қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 21'

    Ҳамдамовнинг зарбаси ўхшамади. 

  • 16'

    "Машъал" футболчисига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 13'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Машъал" ҳисобни тенглаштирди. Темиров гол муаллифи.

  • 10'

    Машариповнинг узатмасидан Сергеев ноаниқ йўллади. 

  • 7'

    Ҳамробеков тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 5'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан ҳисобни очмоқда. Дарвозабо ва дарвоза устуни ҳам фойда келтира олмади. 

  • 3'

    Илк дақиқаларда ҳужумлар "Машъал" томонидан ташкил этиляпти. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари. "Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари бугун ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
28/10/2020 19:00
Sport kanali sharxlovchilari hammasi Toshkent kamandalariga ishqibozlik qiladi