
"Пахтакор" мураббийи "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?
"Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) ўртасидаги баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Питер Хюистра иштирок этди.
- "Навбаҳор"га қарши ўйинлар доим қийин кечади. Кўплаб мухлислар қаршисида ўйнаш доим ҳиссиётларга бой бўлади. Майдон ёмонлиги учун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Шунга қарамасдан, бунга мослашишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда яхши комбинациядан сўнг гол урдик. Иккинчи таймда пенальти эвазига ғалаба қозондик. Ўша пайт мен Сардор Рашидов йиқилганда пенальти белгиланмаганига бироз ажабландим. Чунки шу паллада қўполлик яққол бор эди.
Эрен Дердийок нега ўйнамади? Унда жароҳат борлиги учун майдонга туширилмади.
Тўғри, кўп хатога йўл қўйдик. Аммо бундай майдонда ўйнаш осон эмас. Умуман олганда, майдонни баҳона қилмоқчи эмасман...
Осиё Чемпионлар лигасида бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Бор эътиборимизни ОЧЛга қаратамиз. Чунки олдимизда кам вақт қолди, - деди Питер Хюистра.
Фикрлар
Майдон ёмон эмиша! Чичқоқ кўтга арпа баҳона