"Пахтакор" ОЧЛда юбилей ўйин ўтказиш арафасида. Шота Арвеладзе шогирдлари бугун ғалаба қозона оладими?

"Пахтакор" бугун Осиё Чемпионлар Лигасида ўзининг юбилей 100-учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 99 беллашув ўтказиб, 45 ғалаба, 18 дуранг ва 36 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 141 тўп киритиб, дарвозасидан 128 гол қўйиб юборган ва 153 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 18 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда тошкентликлар 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида жамоа жами 115 беллашувда майдонга тушиб, 52 ғалаба, 20 дуранг ҳамда 43 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 183 марта ишғол қилиниб, 160 гол ўтказилган. Шундай қилиб, "Пахтакор" бугун "Ал-Ҳилол"га қарши Чемпионлар Лигасида юбилей юзинчи, Осиё клублар мусобақаларида эса 116-беллашувида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!