"Пахтакор" ОКМКга қарши Суперлигадаги сўнгги 5 ўйинда ғалаба нималигини унутди
Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 5-турида Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор" ўз майдонида ОКМКни қабул қилади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 17:00’да старт олади.
"Шерлар" Суперлига доирасидаги сўнгги 5 та учрашувдан буён олмалиқликларни мағлубиятга учрата олмаяпти (4 та ғалаба, 1 та дуранг). Сўнгги 4 та баҳснинг барчасида мағлуб бўлган (тўплар фарқи 8 — 3).
Бироқ, ўтган мавсум "Пахтакор" Ўзбекистон кубоги доирасида ОКМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Шунингдек, ушбу икки жамоа ўзаро умумий 36 марта тўқнаш келган. Уларнинг 26 тасида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган бўлса, 8 та учрашувда олмалиқликлар зафар қучган. 5 тўқнашув дуранг билан якун топган.
Фикрлар