"Пахтакор" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
ФИФА кунларида ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Пахтакор" асосий таркиби "Металлург"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.
Футболчилар камлиги сабабли Максим Шацких ихтиёрида 15 нафар ўйинчи бор эди. "Металлург" эса икки бўлимда икки хил таркибдан фойдаланди. Иккинчи бўлимда Стинворденнинг ажойи узатмасидан кейин Банашак ҳисобни очган бўлса, кейин Бани ишлаган пенальтини Собирхўжаев аниқ амалга оширди.
Шу тариқа, "шерлар" ғалабани тантана қилди.
Фикрлар