"Пахтакор" ўртоқлик ўйинида Тожикистон клубига мағлуб бўлди
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" клуби ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Максим Шацких шогирдлари Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан беллашди. Ўйин меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, Карташян ҳисобни очган бўлса, бир неча дақиқадан сўнг Драган Черан мувозанатни тиклади. 78-дақиқада гол урган Себай меҳмонларга ғалабани тақдим этди.
Аввалроқ, "шерлар" Қозоғистонда "Қайрат"ни мағлуб қилганди.
Фикрлар