“Пахтакор” Қаршида "Насаф"га қарши охирги 5 ўйиннинг 2 тасида ғалаба қозонган холос!
23 ноябрь куни Суперлига 24-турига старт берилади. “Насаф” 24-турда Суперлига пешқадами Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.
“Пахтакор” – “Насаф” учрашуви 23 ноябрь шанба куни Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 13:30 да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 45 бор куч синашишган. Натижалар “шерларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. 9 учрашувда “Насаф”, 26 ўйинда эса “Пахтакор” ғалабага эришган. 10 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 39:68га тенг. Устунлик “Пахтакор” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Пахтакор” 4:0, “Пахтакор” – “Насаф” 4:0. Қаршиликлар сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 5 апрель куни Тошкентда ўтказган. Бу учрашув 2:1 ҳисобида якунланган.
Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 22 бор куч синашишган. 8 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган. 7 учрашувда дуранг қайд этилган ва 7 учрашувда “шерлар” ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 46 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 26:20.
Эътиборингизга Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.
11.05.2018 Насаф – Пахтакор 2:3
19.11.2017 Насаф – Пахтакор 4:0
19.08.2016 Насаф – Пахтакор 2:1
04.11.2015 Насаф – Пахтакор 0:1
01.06.2014 Насаф – Пахтакор 1:1
Фикрлар