"Пахтакор" Сергеев билан музокараларни бошлади
Келаси мавсум учун кучли тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" Драган Черан билан хайрлашганидан кейин ҳужумчи олиб келишни мақсад қилган.
"Sports.uz"га маълум бўлишича, "шерлар" жамоанинг собиқ футболчиси Игорь Сергеев билан музокараларни бошлади. Тез кунларда ушбу трансфер тақдири ҳал бўлади.
Сергеевнинг "Патхум" билан яна бир йиллик шартномаси бор эди. Аммо Таиланд клуби ушбу битимни бекор қилиши кутилмоқда.
31 ёшли ҳужумчи "Пахтакор" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2016 йили жамоани тарк этди, орадан икки йил ўтиб, яна қайтди. 2021 йилда эса "Актобе" сафига кўчиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Тошкент клуби таркибида жами 200 дан ошиқ ўйин ўтказиб, 116 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар
Пахтакорга Игорь !
деб ёзиш насиб килсин.