Ads

Янги мавсум учун тайёргарликни БААда давом эттираётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бугун навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.

Бу сафар уларга ҳамюртимиз Игорь Сергеев фаолият олиб борадиган маҳаллий – “Ал Дафра” клуби рақиблик қилди.

Мазкур ўйинда Гриффитс ҳамда Гонсалвешлар томонидан киритилган голлар эвазига “шерлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Назорат ўйини

“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Ал Дафра” (БАА) 2:0

Голлар: Гриффитс (28),  Гонсалвеш (80)

“Пахтакор”: Суюнов, Сайфиев, Аъзамов, Тожиев, Шораҳмедов, Гриффитс, Аҳмедов, Машарипов, Абдураҳимов, Безерра, Гонсалвеш.