Ads

Суперлига якунланганига ҳам бир неча кун бўлди. Табиийки футболчи ва мураббийларнинг ҳам жамоа билан тузган шартномалари тугаган ёки декабрнинг охирларида якунланади.

Айни пайтда кўпчиликни қизиқтирган савол - “Пахтакор” Шота Арвеладзе билан шартномасини узайтирадими? Чунки клуб раҳбарияти ўтган йили ёзда грузиялик мутахассис билан 1,5 йиллик шартнома имзоланганди. Бу йил эса томонларнинг ўзаро имзолаган битими тугайди.

Аммо ҳозирча клуб томонидан шартнома узайтирилди ёки Арвеладзе билан келишув якунланди деган хабарлар янграмаяпти. Бундан ҳулоса қиладиган бўлсак, “Пахтакор” клуби раҳбарияти Арвеладзе борасида ўйламоқда. Акс ҳолда мураббийнинг қолади ёки кетади деган гаплар кўпаярди.