"Пахтакор" швейцариялик ҳужумчи билан шартнома имзолагани эълон қилинди (Фото)
Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсумга тайёргарлик жараёнини БААда давом эттирмоқда.
Туркиянинг hurriyet нашрида "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ва швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок билан шартнома имзоланаётган пайтдаги ҳолат акс этган расм чоп этилди. Ушбу сайт томонлар расмий тарзда битим тузишгани борасида ёзди. Аммо ҳозирча клуб матбуот хизмати бу ҳақда маълумот бергани йўқ.
Маълумот ўрнида, Эрен Дердийок фаолияти давомида "Базель", "Байер 04", "Хоффенхайм", "Галатасарой" ва бошқа клублар шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар
Хасад улсин)))
Хуш келибсан Эрен,Узбекистоннинг ЭНГ ЗУР клубига!