"Пахтакор" супер голлар билан супер камбэк амалга оширди (видео)

Бундан бироз аввал Осиё Чемпионлар лигаси 2021 йилги мавсум гуруҳ босқичининг дастлабки туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда Эроннинг “Трактор” жамоалари учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Шу куни “шерлар” 0:2 ҳисобида ҳисобда ортда бора туриб, супер камбэк эвазига 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Афсуски, ўйин якунланиши арафасида ҳакам “Пахтакор” дарвозаси томон пенальти белгилади ва эронликлар ушбу пенальтини голга айлантириб ҳисобни тенглаштирди.

Шу куни тошкентликлар сафида голларни Драган Черан (69'), Шаров Мухитдинов (75') ҳамда Ҳожимат Эркинов (82') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!