"Пахтакор" Суперлига доирасида ҳали "Олимпик"ни мағлуб этмаган (превью)
"Пахтакор" Суперлига иккинчи даврасини Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик"ка қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу дерби олдидан "шерлар" матбуот хизмати превьюни тақдим этди.
Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар 3 бор тўқнаш келган. Бир ўйинда "Олимпик" зафар қучган, икки учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Шунингдек, кубокдаги бир тўқнашув "шерлар" фойдасига ҳал бўлган.
"Олимпик" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб тарбияланувчилари икки йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ушбу клуб сафига жами 15 нафардан ортиқ "Пахтакор" академиясидан етишиб чиққан футболчилар жалб этилган.
"Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 28 июль, жума куни соат 20:00 да "Жар" стадионида бошланади.
Фикрлар