"Пахтакор" Туркияда йиғин ўтказади
Ёзги танаффус даврида "Пахтакор" Туркияда ўқув-йиғин машғулотида қатнашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
20-30 июнь кунлари "Шерлар" мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни Туркиянинг Картепе шаҳарчасида олиб боришади.
Йиғинга жўнаб кетадиган таркиб кейинроқ маълум қилинади. Туркияда 3та назорат беллашувида майдонга тушиш режалаштирилган.
Фикрлар