Ads

 

БААнинг Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи Шота Арвеладзе бугун, 22 февраль куни 45 ёшни қарши олмоқда.

Шота футболчи сифатида жуда машҳур бўлган. У «Мартве» (Грузия), «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «Аякс» (Голландия), «Рейнжерс» (Шотландия), «АЗ» (Голландия) ва «Леванте» (Испания) клубларида ўйнаган.

Шота Юстинович Грузия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар саналади - 26 гол муаллифига айланган. 11-рақамли либос Грузия ФФ қарори билан умрбод унга берилган. Фаолиятида 610 учрашувда майдонга тушган Шота Арвеладзе 383 тўп киритган.

Шота Арвеладзе ўтган йилнинг июнь ойида жамоамиз бош мураббийига айланган. Мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Шота Арвеладзенинг совринлари:

- "Аякс" таркибида Голландия чемпиони (1997/98) ва Голландия Кубоги соҳиби (1997/98 ва 1998/99);
- "Рейнжерс" таркибида Шотландия чемпиони (2002/03 ва 2004/05) ва Шотландия Кубоги соҳиби (2001/02 ва 2002/03).
- Грузиянинг энг яхши футболчиси (1994, 1998 ва 2007)
- Туркия чемпионати тўпурари (1995/96).

Шунингдек, бугун Шотанинг эгизаги Арчил Арвеладзенинг ҳам туғилган куни. У «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «НАК Бреда» (Голландия), «Кёльн» (Германия), «Локомотив» (Тбилиси) клубларида ўйнаган. Грузия терма жамоаси сафида 8 йил мобайнида майдонга тушган.

Минбар

Барча блоглар