"Пахтакор" ва АГМК ОЧЛда қайси саватчаларда бўлиши маълум. Миржалол Қосимов шогирдлари плей-оффда қачон ва қаерда ўйнайди?

Осиё футбол конфедерацияси 2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун саватчаларни эълон қилди.

Ғарб минтақасида "Пахтакор" ва АГМК юртимиз шарафини ҳимоя қилади. "Шерлар" тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида қатнашади. Олмалиқликлар эса, ўтиш ўйинида иштирок этади.

Пойтахтликлар 3-саватчадан ўрин олган. Плей-оффда ўйнайдиган Миржалол Қосимов шогирдлари "Ал-Гарафа"ни мағлуб этса, 4-саватчага жойлашади. Плей-офф битта учрашувдан иборат. АГМК 7 апрель куни Доҳада "Ал-Гарафа"га қарши майдонга чиқади.

Ғарб минтақаси

1-саватча
"Ал-Дуҳайл" (Қатар)
"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистон)
"Персеполис" (Эрон)
"Шаржа" (БАА) 
"Ал-Садд" (Қатар)

2-саватча
"Ал-Насср" (Саудия Арабистони)
"Трактор" (Эрон)
"Шабаб Ал-Аҳли" (БАА) 
"Ал-Райян" (Қатар)
"Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони)

3-саватча
"Пахтакор" (Ўзбекистон)
"Виҳдат" (Иордания)
"Гоа" (Ҳиндистон)
"Истиқлол" (Тожикистон)
"Истиқлол" (Эрон)

4-саватча
"Ал-Шорта" (Ироқ)
"Ал-Гарафа" (Қатар) / АГМК (Ўзбекистон)
"Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони) / "Эйр Форс" (Ироқ)
"Фулад Хузестон" (Эрон) / "Ал-Айн" (БАА)
"Ал-Ваҳда" (БАА) / "Ал-Завра" (Ироқ)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!