"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсини қайси ҳакам бошқариши маълум бўлди

Биласиз, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги-2021 учрашуви бўлиб ўтади.  Амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўртасидаги қизиқарли беллашувга Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадиони мезбонлик қилади. 

Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров, комиссар Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ўйин соат 16:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jobirxon
04/03/2021 17:45
PAXTAKOR NASAF SUPER OYIN BOLADI NIMA DEDINGIZ TOGRIMI
&
jobirxon
04/03/2021 17:46
CHUNKI PAXTAKOR YANGI MURABBIY OZ KUCHINI KORSATISH KERAK
NASAF ESA ROZIQUL BERDIYEVSIZ VA YANGULANIYOTGANDIR