"Пахтакор" Владимир Козак билан хайрлашди

"Пахтакор" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа шарафини бир неча йил ҳимоя қилгач, Олмалиқнинг АГМК жамоасига кўчиб ўтган Владимир Козак билан хайрлашди:

"Ярим ҳимоячи Владимир Козак эркин агент сифатида жамоамизни тарк этди.

Академия тизимидан бошлаб, асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган футболчи икки томон келишувига кўра, эркин агент сифатида клубимизни тарк этди. 2009 йилдан асосий таркибда ўйнашни бошлаган Козак ҳозирга қадар Суперлигада "Пахтакор" таркибида 209 баҳсда 21 гол уришга эришган. Чемпионлар Лигаси ва ички кубок мусобақаларида 80га яқин учрашувда жамоамиз сафида майдонга тушган. У 5 марта Ўзбекистон чемпионати, 3 бор Ўзбекистон Кубоги ва бир бор Лига Кубогида ғолиб чиққан.

Биз Владимир Козакка кейинги фаолиятида омад тилаймиз. Барчаси учун раҳмат!", - деб ёзади клуб расмий саҳифаси. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!