"Пахтакор" хорижлик мураббий билан илиқ хайрлашди (фото)

"Пахтакор" собиқ бош мураббийи клубдаги фаолияти учун барчага миннатдорчилик билдирди.

"Шерлар" билан шартномаси якунлангани сабабли собиқ бош мураббий Питер Хюистра билан ҳамкорлик тўхтатилганди. Бугун нидерландиялик мутахассис клуб офисига ташриф буюриб, жамоада олиб борган 4,5 йиллик фаолияти учун барчага миннатдорчилик билдирди.

Клубда барчанинг бирдек жипслашгани, муҳит худди оиладек бўлгани туфайли натижалар юқори бўлганини эътироф этди. Ўз навбатида, раҳбарият ҳам Хюистрага "Пахтакор"даги самарали фаолияти учун раҳмат айтиб, унга ўзбек миллий тўни ва дўпписи эсдалик учун топширди.

photo_2022-01-24_16-20-27

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!