"Пахтакор" яна бир етакчисини олиб қолишга қарор қилди

Ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев "Пахтакор" таркибида ўйнашда давом этади. Собирхўжаев шартнома муддати 2022 йил сўнгигача узайтирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Охирги уч мавсумда "шерлар" билан еттита совринга эга чиққан Сардор жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Ҳозиргача у "Пахтакор" учун барча мусобақаларда жами 107 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол муаллифи бўлган.

photo_2022-02-03_15-05-15 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!