
"Пахтакор" яна "Насаф" етакчиларидан бирини оладими? - Клуб бош директоридан жавоб
Бугун SPORTS.uz интернет нашрида "Насаф" клубининг моҳир ўйинчиларидан бири Ойбек Бозоровнинг Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига эҳтимолий трансфери ҳақида хабар чиққан эди. Қаршиликлар матбуот хизмати бу хабарни аниқлаштириш мақсадида клуб бош директори Сергей Кучеренкодан ушбу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқинлиги бўйича мурожаат қилди.
- Бу хабар қаердан пайдо бўлганини билмадимку, лекин бизга «Пахтакор» клуби Ойбек Бозоров бўйича ҳеч қандай таклиф билан чиққани йўқ. Яна шуни айтиб ўтишим керакки, Бозоров ўзимизга ҳам керак. Унинг клубимиз билан ўртадаги шартномаси 2022 йили 31 декабргача амал қилади, - деди Сергей Кучеренко.
Фикрлар