"Пахтакор" ёшлари пешқадамга айланди
"Пахтакор" ёшлари U-21 биринчилиги 4-турида "Металлург"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди.
Бекободда кечган беллашувда Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари яққол устунликка эришиб, мезбонлар дарвозасига бешта жавобсиз тўп киритди. Биринчи бўлимда Абдумажидов ва Холматовнинг голлари эвазига олдинга чиққан жамоамиз танаффусдан кейин ҳам хотиржамлик билан назоратни ўзларида сақлаб турди. Турдимуродов, Раҳматуллаев, Одилов урган голлар "Пахтакор"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 4 баҳсда 9 очко жамғарган ёш "шерлар" турнир жадвалида пешқадам бўлиб олишди.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" 0:5
Голлар: Абдумажидов 9, Холматов 33, Турдимуродов 72, Раҳматуллаев 75, Одилов 80.
Ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
"Пахтакор": Боймуродов, Абдумажидов, Ашуров, Холматов, Асқаров, Раҳматуллаев, Ж.Алижонов, Ўринбоев, Ортиқбоев, Турдимуродов, Жабборов.
Захира: Шевченко, Усмонов, Абдуллаев, Саиднуруллаев, Одилов, Ҳабибуллаев, Пазлидинов, Фомин, Анваров.
Фикрлар