
"Пахтакор" "Зенит"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Хабарингиз бор, 2021 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" Дубай шаҳрида йиғин олиб бормоқда. Ушбу йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувида "шерлар" Россия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони "Зенит" клубига қарши баҳс олиб борди.
Унда рус клуби амалдаги Суперлига ғолибларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Андрей Мостовой ушбу ўйинда дублга эришган бўлса, Крапухин бир маротаба вакилларимиз постини ишғол қилди.
- 80+1'
Учрашув якунланди. "Пахтакор" ўртоқлик учрашувида Россия чемпионига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди.
- 80+'
Учрашув асосий вақтига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 79'
Козак ва Исмаиловнинг чап қанотда уюштирган позицион ҳужуми ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли якунланди.
- 77'
"Шерлар" ўз майдонида тўпни назорат қилишмоқда.
- 74'
"Пахтакор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.
- 72'
Иброҳим Ҳалил ЙЎлдошевга қўполлик ишлатган рақиб футболчисига сариқ карточка кўрсатилди
- 64'
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Розиев фаол ҳаракат қилмоқда
- 61'
"Зенит" сафида ўзгариш: Сантос ўрнига Погорлев туширилди
- 60'
ГОООООЛ! Мостовой 11 метрлик нуқтадан зарба беришда янглишмади
- 58'
Шерзод Аъзамав рақиб футболчисини жарима майдонида йиқитди. Пенальти!
- 55'
"Шерлар" иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда
- 51'
Рўзиевнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди
- 50'
"Пахтакор" футболчиси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Дарвозабон тезкорлик қилди
- 48'
ЗАРБААА! Козакнинг кучли ва аниқ зарбасини посбон қайтарди
- 46'
"Пахтакор" иккинчи бўлимни янгиланган таркибда бошлади. Суюнов, Азмиддинов, Чобанов, Аъзамов, Комилов, Козак, Иминов, Розиев, Темиров, Йўлодошев, Ҳошимов.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди
- 40'
Биринчи бўлим якунланди!
- 39'
Собиржоновнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди
- 34'
Дердийокнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 32'
Ҳамробеков узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
- 29'
Дердийок жароҳат олиб майдонда ўтирибди
- 21'
"Пахтакор" ҳам ҳужумга ўтишни бошлади, бироқ питерликлар ҳимоясидан ўтиб бўлмаяпти
- 17'
ГООООООЛ! Крапухин орадаги фарқни оширди. Тажриба барибир ўз сўзини айтмоқда
- 14'
Бугунги ўйинда Мостовой қолганлардан анча ажралиб турибди
- 12'
Кримецнинг хатосидан сўнг "Зенит" тезкор ҳужум уюштирди. Яхшиямки, якунда Шамкиннинг зарбасига аниқлик етишмади
- 10'
Дугласнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўри Қувватовнинг қўлига бориб тушди
- 6'
"Пахтакор" футболчиси бурчак тўпи ишлаб олди. Яхши имконият бўлиши мумкин
- 3'
"Шерлар" ҳозирча фақат ҳимояланмоқда.
- 2'
ГООООООООЛ! "Зенит" дастлабки дақиқаларданоқ ҳисобни очди. Гол муаллифи Мостовой
- 1'
Ўйин бошланди. Жамоалар бугун аралаш таркибда ҳаракат қилади.
- 0'
Учрашув бошланиш арафасида
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг БААда "Пахтакор" ва "Зенит" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви старт олади
Фикрлар