"Пахтакор"да яна бир ўзгариш бўлди

Узоқ йиллардан буён "Пахтакор" академияси тизимида меҳнат қилиб келаётган Олим Шокиров энди ушбу академияга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Кўп йиллардан бери "Пахтакор" футбол академиясида мураббий сифатида фаолият олиб борган мутахассис ўзининг самарали иш олиб бориши билан эътиборга тушган. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра, Олим Шокиров эндиликда бутун академия тизимининг янада яхшироқ фаолият кўрсатиши мақсадида ишлайди. Академия директори сифатида Шокиров аллақачон мураббийлар билан учрашиб, ўйин услуби ва бошқа жиҳатлар борасида ҳамкасблари билан фикр алмашди.

Бунгача ушбу лавозимда меҳнат қилган Ислом Аҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!