"Пахтакор"дан яна таклиф бўлдими? "Шерлар"нинг ОЧЛдаги иштироки ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида Шота Арвеладзе билан суҳбат

Ўзбек футболи мураббийдан "куйди". Энди янги мутахассис излаш ва унинг фаолиятига бир неча йил аралашмаслик лозим. Чунки ўзини ҳурмат қилган мураббий атрофдаги "беминнат ёрдам берувчи"ларни хушламайди. Улардан бири "Пахтакор"даги фаолияти билан ўзбек футболига яхши таниш бўлган Шота Арвеладзе. Биз грузиялик мутахассисга Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "шерлар"нинг халқаро майдондаги салбий натижалари тўғрисида саволлар бердик. Қуйида Арвеладзе билан уюштирилган интервьюни ўқиш имкониятига эгасиз:

– Ассалому алайкум, Шота Юстинович! Аҳволларингиз яхшими?

– Ва алайкум ассалом. Раҳмат!

– "Пахтакор"дан кетганингизга анча бўлди. Кетиш олдидан таклифлар кўп эди. Нима учун ҳамон бирор клубда иш бошламадингиз?

– "Пахтакор"дан кейин дам олишни хоҳладим. Янги клуб масаласига келсак, Европада мавсум энди якунланди. Осиёда ҳам деярли шунақа, айрим мамлакатларни ҳисобга олмасак. Ҳозир таклифлар бор, улар орасидан энг яхшисини танлайман.

– "Пахтакор"да яна нималарни ўзгартирмоқчи эдингиз-у вақт етмай қолди?

– Биз кўп нарсани ижобий томонга ўзгартира олдик. Чемпионат ҳам анча яхшиланди. Бир томондан ҳаммаси яхши лекин ўзгартирилиши керак бўлган ишлар ҳам бор эди. Ҳозир булар ҳақида гапиришни истамайман.

– Суперлигани кузатиб боряпсизми? Бу мавсум қайси жамоаларни чемпионлик учун курашади, деб ўйлайсиз?

– Тўғрисини айтсам, бу мавсумни кузатмаяпман. ОЧЛ баҳсларини қолдирмай кўрдим.

– "Пахтакор" бу мавсум ОЧЛда жуда омадсиз иштирок этди. Бунга нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?

– Менимча, "шерлар"га бироз омад етишмади. Сабаби, "Пахтакор" жуда осон гуруҳдан жой олганди.

– "Пахтакор"да раҳбарият ўзгарди. Ижтимоий тармоқларда янги раҳбарлар сизни яна Тошкентга чорлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ростми?

– Йўқ! Менга "Пахтакор"дан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади. Клубда ҳозир профессионал инсонлар ишламоқда.

– Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар ҳам мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди. Бу сизни ажаблантирмадими?

– Саралашни бу қадар эрта якунлайди, деб ўйламагандим. Сабаблар кўп. Ўйлашимча, ҳамма ҳаракат қилиши лозим. "Пахтакор" ёки яна 1-2та клуб кучайгани билан натижага эришиш қийин. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун кўп нарсаларни ўзгартириш керак ва уни тўғри амалга ошириш зарур.

– Агар терма жамоадан таклиф бўлса, Ўзбекистонга қайтасизми?

– Қийин савол. Қолаверса, ҳозир терма жамоанинг ўз мураббийи бор. Бу ҳақда гапириш одобдан эмас.

abram_shota

Жалолиддин Қобилжонов суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сардор Абдуллаев
18/06/2021 23:39
Шота вапше керег эмас
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
19/06/2021 06:27
Bizga bu murabbiy kerak emas bizga Karlus Keyrush kerak
&
Ашуров Бахтийор
19/06/2021 07:01
Иккиси ҳам,УФАга рад жавобини бериб бўлган.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
19/06/2021 07:30
Hozir u bekorchi rad javobini berganini sababi O‘sh payt Kolumbiyadan ham yahshigana taklif bo‘lgan shuning uchun rad javobini bergan hozir esa ishsiz yuribdi yahshilab muzokara o‘tkazishsa yo‘q demasa kerak harakat qilish kerak yo‘q degan deb o‘tirmasdan
&
Ашуров Бахтийор
19/06/2021 11:02
Яна қайтараман.Ўйиндан сўнг Куперга ишонинглар деб бекорга айтмади.Чунки биздаги тарафкашликдан уни ҳабари бор.Валакета ҳеч кимга ёқмайди.Айниқса ёши бир жойга бориб колган кимсага.