"Шерлар" 2020 йилги мавсумда ўйиндаги турли жиҳатлар борасида ҳам қолган жамоаларга нисбатан анча яхши натижа кўрсатишди.

"Инстат" компанияси тақдим этган маълумотларга кўра, "Пахтакор"нинг умумий индекси 243га тенг бўлган. "Насаф" 221, "Бунёдкор" 212, "Локомотив" ва АГМК эса 210 балл тўплаган.

"Пахтакор" чемпионатда энг кўп голли вазиятлар яратган - 202та. Бу борада кейинги жамоалар "Насаф" (144), "Бунёдкор" (142), "Сўғдиёна" (128) ва АГМК (124) бўлган. Бурчак зарбаларини ўйинга киритишда ҳам "шерлар" етакчи. Шота Арвеладзе жамоаси мавсум мобайнида 159 марта шундай ишни амалга оширган. "Бунёдкор" 138, "Сўғдиёна" 128, "Насаф" 119 ва "Металлург" 113 бор бурчакдан тўпни ўйинга киритган.

Дарвозага зарба беришда "Пахтакор"нинг кўрсаткичи 196тага тенг. Кейинги ўринларда "Бунёдкор" (152), "Насаф" (141), "Сўғдиёна" (114) ва АГМК (108) жамоалари жойлашди. Футболчилар жами 16141тани узатмани амалга оширган (бир ўйинга ўртача 646та). Кейинги жамоалар бу кўрсаткич борасида анча ортда қолиб кетган. "Бунёдкор"да узатмалар миқдори 12777, АГМКда 9840, "Насаф"да 9339 ва "Навбаҳор"да 8877тани ташкил қилган.

Ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширишда "Пахтакор" 120та уриниш, кросслар бўйича эса 144та ҳаракат билан энг яхши кўрсаткич эгаси бўлган. Умумий курашлар, ҳимоявий ва ҳаводаги курашларни ютиш бўйича "Сўғдиёна" жамоаси энг яхши натижа қайд этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)