"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан АГМК сафида йўқотиш бор

CHERY AUTO

"Пахтакор" бугун Суперлига 16-туридан ўрин олган учрашувда АГМКни қабул қилади. "Пахтакор" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Tecno

Мазкур баҳсда олмалиқликлар сафида Акрам Комилов дисквалификация сабабли майдонга тушмайди.

IMG_0425

Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 27 марта ўзаро тўқнаш келишган. 20 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. "Шерлар" 51 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни пойтахтликлар йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Тошкентда кечган 13 ўйиннинг 9тасида "Пахтакор" устун келган. 3 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, бир бор меҳмонлар зафар қучган. "Пахтакор" бу жамоа дарвозасига Тошкентда 26 гол урган ҳолда 12 тўп ўтказиб юборган. Биринчи даврада Олмалиқда "шерлар" 3:0 ҳисобида мезбонлардан устун келган.

Мавсумни муваффақиятли давом эттириб келаётган "Пахтакор" мазкур ўйиндаги ғалаба орқали пешқадамликни янада мустаҳкамлаши мумкин. Айни пайтда тошкентликлар АГМКдан 13 очкога ўзиб кетган.

"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги 16-тур ўйини соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!