“Пахтакор”га ютқазган жамоа таркибини кучайтирадиган бўлди

  • 27 январь, 17:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Актобе” Туркиядаги ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. Ушбу учрашувдаги ягона гол Игорь Сергеев ҳисобига ёзилди.

Ушбу баҳсдан кейин клуб бошқарув кенгаши раиси Санат Шалекенов янги мавсум олдидан таркиб кучайтирилиши ҳақида маълумот берди.

- Бу даврда учрашувларнинг натижасига эътибор қаратмаймиз. Улар иккинчи даражада. Ўйин ҳолати биринчи ўринда.

Муҳим позицияларда ўйинчилар етишмаслиги сезилиб тупибди. Ҳозир энг муҳими, сифатли селекцияни амалга ошириш. Клубнинг спорт бўлими ҳамда мураббийлар штаби билан бу борада изчил иш олиб бориляпти.

Иккинчи ўқув-машғулот йиғинларининг биринчи ҳафтаси давомида ёки ундан ҳам олдинроқ жамоамизни кучайтира оладиган ўзимизга керакли ўйинчилар билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирча уларнинг номини ошкор қила олмаймиз, эртами-кечми буни ҳамма билиб олади, - деди Санат Шалекенов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!