"Пахтакор"нинг 17 нафар футболчиси Ўзбекистон терма жамоаларига чақирилди

CHERY AUTO

ФИФА кунлари билан боғлиқ танаффус сабабли Суперлигада деярли уч ҳафта ўйинлар ўтказилмайди.

Tecno

Шу сабабли Славче Войнески асосий таркиб футболчиларига 4 кунлик қисқа таътил берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Машғулотлар 2 июнь санасидан давом эттирилади. 17 нафар футболчи эса терма жамоалар йиғинига таклиф олди. Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Азиз Турғунбоев ва Достонбек Ҳамдамов миллий терма йиғинига йўл олади.

Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида Осиё чемпионатида иштирок этади. Ушбу терма сафида жами 11 нафар футболчи "Пахтакор" тарбияланувчиси саналади.

Отабек Боймуродов, Абубакр Ашуров, Беҳруз Асқаров, Кирилл Тодоров, Иззат Пўлатов, Аббос Эргашбоев, Шаҳриёр Жабборов ва Рустам Турдимуродов эса Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида Тошкент, Боку ва Минск шаҳарларида йиғинда иштирок этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Ilhomjon Feyz
30/05/2022 13:08
Korrupsiya