"Пахтакор"нинг АГМКга қарши ўйинлардаги тўпурари – Игорь Сергеев

Бугун "Пахтакор" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади.

Игорь Сергеев ҳозиргача Олмалиқ жамоаси дарвозасини 8 марта ишғол қилишга эришган.

АГМК билан юқори лигада "шерлар" 2008 йилдан бери тўқнаш келмоқда. Ўзаро ўйиндаги илк гол Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилган. Рақибнинг биринчи голига Бахтиёр Ҳамидуллаев муаллифлик қилган.

Игорь Сергеев АГМК дарвозасини айни пайтга қадар 8 бор ишғол қилишга муваффақ бўлган. Бу кўрсаткич билан у ўзаро ўйинлар тўпурари ҳисобланади. Одил Аҳмедов ва Шерзод Каримов ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Владимир Козак эса 3 марта олмалиқликлар дарвозасини нишонга олган. АГМК учун "Пахтакор" дарвозасига энг кўп голни Зафар Полвонов киритган. Ушбу ҳужумчи тўқнашувларда 3 гол муаллифига айланган.

АГМК билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари

8 - Игорь Сергеев
5 - Одил Аҳмедов, Шерзод Каримов
3 - Владимир Козак, Зафар Полвонов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!