"Пахтакор"нинг бугунги ўйинини ким шарҳлайди?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Суперлигаси амалдаги чемпиони "Пахтакор" Осиё Чемпионлар Лигасидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

"Эйр-Форс" клубига қарши ўйин вакилларимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, ушбу баҳсдаги ғалаба орқали "шерлар" гуруҳ пешқадами бўлиб олиши мумкин. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади. Уни таниқлик шарҳловчи Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

"Пахтакор" клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Ироқнинг "Эйр-Форс" клуби билан учрашади. Бундан 2 йил аввал, 2019 йилда ушбу жамоалар плей-оффда ўзаро ўйнаган ва "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша учрашув бошқа томони билан эсда қолган.
Иккинчи бўлим давомида "Пахтакор" стадионидаги чимни суғориш тизими ишлаб кетган. Нозосликни бартараф этиш ва сувни тўхтатиш учун анча вақт кетган. Натижада, ҳакам ўйинга 24 дақиқа (!) қўшиб берган.

Эндиги учрашув Шаржада бўлиб ўтади. Биринчи турда ютқазган "Эйр-Форс" яъни, ҳаво кучлари жамоаси энди югуриб эмас, учиб ўйнаши табиий. Уларнинг парвозини тўхтатиб, 3 очко олишга ўйлайманки, "Пахтакор"нинг имкони етади. Икки йил аввалги суғориш ишлари бугун мева беришини кутамиз",-дея изоҳ қолдирди Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!